Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия ҳукмрон партияси мамлакат бош вазирини тайинлади
Янги Зеландия ҳукмрон миллий партияси собиқ молия вазири Билл Инглишни бош вазирликка сайлади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Таъкидланишича, янги бош вазир сайлови партия фаолларининг йиғилишида бўлиб ўтган. Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, Инглиш бу лавозимга кўрсатилган ягона номзод бўлган. Хабарга кўра, сиёсатчи бугуннинг ўзида қасамёд қилади.
Аввалроқ, Янги Зеландия полиция вазири Жудит Коллинз, Жон Ки лавозимидан истеъфо бергач, бош вазирликка номзодини илгари суришини билдирган эди. Ки оилавий сабабларга кўра, вазифасини тарк этишга қарор қилганди.
Айни чоғда, ҳукумат раҳбарлигига асосий номзод сифатида бош вазир ўринбосари ва молия вазири Билл Инглиш кўрсатилган, Жон Ки уни қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
23:46 / 22.09.2025
Янги Зеландия аҳолиси бир кечада «695 миллиардга» етди
20:17 / 11.08.2025