Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атмосферада биринчи марта аммиак излари топилди
Олимлар биринчи марта атмосферанинг қуйи қатлами бўлган тропосферада аммиак изларини топишди. Atmospheric Chemistry and Physics журналида шу ҳақида хабар берилди.
Шуниси диққатга сазоворки, Ҳиндистон ва Хитой узра аммиакнинг энг юқори концентрацияси аниқланган. Манбага кўра, аммиак чиқиндиларининг асосий сабаби - чорвачилик ва ўғит ишлатиш.
Германиядаги Карлсруэ технология институти олимлари 2002-2012 йилларда тропосферанинг турли қисмларида жойлашган йўлдошлардан олинган маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди. Таҳлил натижаларига кўра, улар қишлоқ хўжалик корхоналари чиқиндилари атмосферада аэрозоллар ҳосил бўлишида сезиларли роль ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишди.
Аэрозоллар булутлар ҳажми ва уларнинг қуёш нурини қандай акс эттиришини ўзгартириши мумкин. Шу тариқа, аммиак чиқиндилари нафақат маҳаллий экотизимни ифлослантиради, балки атмосферада жойлашган булутлар ҳаракати ва янгиларининг ҳосил бўлишига ҳам таъсир кўрсатади.
Олимларнинг тахминларига кўра, тропосферада аэрозолларнинг йиғилиши совутувчи эффектни ҳосил қилиши мумкин. Тадқиқотчилар олинган маълумотлар иқлимдаги ўзгаришлар натижасида юзага келган муаммолар ечимини излашда аниқ иқлимий моделларни яратишда ёрдам беришига умид қилишмоқда.
Мавзуга оид
07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
13:35 / 27.03.2025
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади
10:30 / 10.03.2025