11:20 / 12.12.2016
3958

Экзитпол: сўл кучлар Руминия ҳокимиятига қайтмоқда

Руминия сиёсат саҳнасига сўл кайфиятдаги кучлар қайтаётган кўринади. 11 декабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари чоғида ўтказилган экзитпол натижаси шундан далолат қилмоқда.
 
Овоз бериш участкаларидан чиққан сайловчиларнинг кимга ишонч билдиргани сўралганидан сўнгги тахминларга кўра, сўл-марказчи Социал-демократик партияси сайлов чоғида 45,8 фоиз овоз тўплаган бўлиши мумкин. Экзит полни ўтказган Руминия баҳолаш ва стратегия институти (IRES) фикрига биноан, ўнг марказчи миллий-либерал партия эса 20,8 фоиз сайловчининг ишончига сазовор бўлган. Шаҳар ва минтақавий социология маркази (CURS) "Авангард" социология хизматига кўра, СДП 45,5 фоиз, МЛП 21,7 фоиз овоз тўплаган. 

IRES маълумотларига биноан, учинчи ўринда Руминияни қутқариш иттифоқи бормоқда. У 9,2 фоиз овоз тўплаган. Иттифоқдан сўнгра, Руминия венгерлари Демократик иттифоқи 6,7 фоизлик натижа билан бормоқда. Либераллар ва демократлар альянси 6,3 фоиз атрофида овоз олишга муваффақ бўлган. Халқ ҳаракати партияси 4,7 фоиз, Ягона Руминия партияси - 2,5 фоиз овоз тўплашнинг уддасидан чиққан. 

Маҳаллий таҳлилчилар экзитпол натижаларига кўра, социал-демократлар ЛДА билан коалицияни тузади ва бош вазирни тайинлаш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Руминия парламент сайловларининг илк расмий натижалари 12 декабрь куни эълон қилинади. 

 

Top