Жаҳон | 14:40 / 12.12.2016
4513
1 дақиқада ўқилади

Hyperloop Дубайдаги Expo-2020 кўргазмасида хизмат кўрсатади

Hyperloop - соатига 1 100 километр тезликда ҳаракатланадиган ультратезкор транспорт тизими - Дубайда бўлиб ўтадиган Expo-2020 кўргазмасида хизмат кўрсатади. Бу ҳақида мегалойиҳа бош муҳандиси берган маълумотга асосланиб, Gulf News хабар берди

Манбага кўра, Hyperloop бир йўналишда сотига 15 000 йўловчини таший олади. 

"Биз одамларнинг Expo-2020 кўзргазмасига Hyperloop'да ташриф буюришини кўришни истардик. Биз ушбу технологияни 2020 йилга қадар етказиб боришга тайёрмиз. Технология тайёр, қолган биргина иш - ҳамма нарсани жой-жойига қўйиш. Ҳали аниқ йўналиш белгиланмаган бўлса-да, биз албатта Expo'да хизмат қиламиз", - деди Hyperloop One ижодий директори Колин Райс. 

Hyperloop One'нинг тўлақонли тизим синовлари 2017 йилнинг февралида Лас-Вегасда синовдан ўтказилади.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид