Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Марсдаги энг совуқ жой суратини намойиш қилди
© Фото: NASA
АҚШнинг Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ қилиш бўйича миллий бошқармаси (NASA) мутахассислари Марсдаги энг совуқ жой суратини намойиш этди.
"Қизил сайёра"нинг жанубий қутбида олинган суратда қуруқ музлардан (углерод диоксиди) иборат қисмни кўриш мумкин. Бу жой қишки мавсумда атмосферадан қор кўринишида тушадиган углекислород газидан ҳосил бўлган.
Совуқ вақтда сайёранинг бу қисмида ҳарорат Цельсий бўйича минус 130 даражагача тушади.

Суратлар Mars Reconnaissance Orbiter космик аппарати бортида ўрнатилган HiRISE телескопи ёрдамида туширилган. Ҳозирда телескоп фазога йўлланган шу турдаги энг йирик ускуна бўлиб қолмоқда.
Телескоп жойлашган станция Ерга мунтазам равишда Марс ҳақида янги маълумотлар йўллаб туради. Ўн йил давомида Mars Reconnaissance Orbiter тадқиқ этилаётган сайёра атрофида 50 минг марта айланди.
NASA’нинг Mars Reconnaissance Orbiter қурилмаси 2005 йил — ушбу сайёрага биринчи марта сув излаб жўнаб кетганидан буён Ерга Марс ҳақида маълумотлар юбориб туради.
Суратлар Марс ҳақида кўпроқ нарса билиб олиш учун муҳимдир. Келажакда уларни тадқиқот қурилмалари ва космик кемаларни қўндириш учун мос жой танлаш учун қўллаш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
08:05 / 05.05.2026
12 мингта сурат: NASA Artemis-II миссиясининг тўлиқ фотоархивини эълон қилди
16:13 / 18.04.2026
“Қўрқув бўлиши табиий, аммо бу сизни тўхтатмасин”, — 17 ёшида NASA ва SpaceX билан космик лойиҳани амалга оширган Акбар ҳикояси
20:59 / 16.04.2026
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
17:28 / 08.04.2026