16:13 / 13.12.2016
13379

Светлаков Eshak ресторани атрофидаги можарога изоҳ берди

Таниқли россиялик латифачи Сергей Светлаков унинг Екатеринбургда очилган Eshak ресторани билан боғлиқ можароларга изоҳ берди.

Светлаковнинг сўзларига кўра, ресторанининг номланиши ва ёки рекламаси билан ўзбекларни хафа қилиш ёхуд ҳақоратлаш нияти бўлмаган. 

«Агар рекламамизда эшакнинг сурати бўлса, ҳамда «Ишак» - деб ёзилган бўлса, бундан фақат, ушбу ресторан номланган эшакнинг ўзи хафа бўлиши керак! Ресторанимизнинг барча реклама маҳсулотлари Шарққа, унинг анъана ва қадриятлари: меҳмондўстлик, ажойиб таъм, сўз ва ишларидаги донишмандликка катта ҳурмат билан тайёрланган. Мана шу ресторан меҳмонларига бизнинг демоқчи бўлганимиз!», – деган Светлаков «Ведомости Урала» нашрига берган интервьюсида.

«Шурик ёки Насриддин афанди саргузаштларини эшаксиз тасаввур қила олмайман. Улар сўнгги нонини шу ҳайвон билан баҳам кўрган... Собиқ совет ҳудудида Шарқ ошхонасини илгари суришимиз аҳолининг барча қатлами орасида дўстлик ва тасдиқлаш билан кутиб олинди», – деб қайд этган юморчи.

Шу билан бирга, артист бу каби тортишувларни «ҳаммаёққа жар солмасдан» ўзаро ҳурмат қилган ҳолда ҳал этишга чақирган.

«Нима бўлгандаям, бизнинг ресторанда бу одамларни безатилган дастурхон ва мулойим сўзлар билан қаршилашади. Мен бошқа нима ҳам дейман. Шунчаки, зериккан одамлар тарғиботига вақт сарфлашни истамаяпман», – деб қайд этган актёр. 

Бундан аввалроқ, «Урал-Ўзбекистон дўстлик жамияти» Обид Туратов Екатеринбургда очилаётган Eshak ресторани номи ва рекламасидан ҳудуддаги ўзбек диаспораси ғазабланганини билдирган эди. 

Top