Жамият | 21:12 / 14.12.2016
5110
1 дақиқада ўқилади

Испанияда катта фирибгарлик учун 200 хитойлик ҳибсга олинди

Фото: Getty Images

Испания полицияси бир қатор рейдлар давомида телефон орқали 16 млн евролик (17 млн доллар) фирибгарликни амалга оширишда гумон қилинаётган 200 дан кўпроқ хитойликни қўлга олди. Бу ҳақда хитойлик мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда ABC News хабар бермоқда

Таъкидланишича, тахминий фирибгарлар Испанияда колл-марказлар (телефон орқали мулоқот қилинадиган марказлар) ташкиллаштириб, ўз юртдошларини алдаб келганлар. Улар дастлаб ўз қурбонларига қўнғироқ қилиб, уларнинг дўстлари ёки қариндошлари бўлиб кўриниб, фирибгарлар қўнғироқ қилиши мумкинлигидан огоҳлантиришган. Сўнгра фирибгарлар қурбонларга қайта қўнғироқ қилиб, ўзларини бундай фирибгарликларни тергов қилаётган полициячилар сифатида таништириб, қурбонларни сохта ҳисоб рақамларга пул ўтказишга кўндиришган.

Фирибгарлар етказган зиён миқдори 17 млн долларга баҳоланган. Полициянинг маълум қилишича, жиноий тармоқ Тайвандан бошқарилган. Шунингдек, бу тармоқнинг 5 та қитъада ҳам филиаллари мавжуд.

Хитой ҳукумати жиноятчиларнинг экстрадиция қилинишини кутмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид