Жаҳон | 13:36 / 15.12.2016
16861
1 дақиқада ўқилади

Доллар курси жаҳон валюталарига нисбатан 13 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди

Фото: Getty Images

АҚШ миллий валютаси долларнинг асосий валюталар саватчасига нисбатан 13 йилдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. АҚШ ФЗТ қайта молиялаш ставкасини кўтаргани бунга сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда CNBC.

Хусусан, долларнинг евро, иен, фунт стерлинг, Канада доллари, швед кронаси, швейцар франкига нисбатан индекси 0,5 фоизга кўтарилиб, 102,27 пунктни кўрсатган.  2003 йилда бу кўрсаткич 102,62 пунктгача кўтарилган эди. 

АҚШ ФЗТ сўнгги йилда илк маротаба қайта молиялаш ставкасини 0,5–0,75 фоизга оширишга қарор қилган эди. 

Мавзуга оид