20:08 / 15.12.2016
10250

Европарламент Ўзбекистон билан тўқимачилик протоколини ратификация қилди

Европа Парламенти Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага тўқимачилик протоколини қўшишни ратификация қилди. Бу ҳақда Европа Парламентининг матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистондан текстиль маҳсулотларини импорт қилишда бож тўловларини камайтиришга қаратилган, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида пахта ва текстиль маҳсулотларини савдо қилишни енгиллаштиради.

Европарламентнинг қайд этишича, мазкур қарор Ўзбекистон томонидан Европа депутатларининг пахта теримида болалар кучидан фойдаланмаслик тўғрисидаги талабаларини бажарганлиги сабабли қабул қилинди.

Халқаро савдо Қўмитасининг (INTA)ўзбекистонликлар ҳуқуқларига эътибори ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўйишга даъватлари туфайли 2011 йилда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида тўқимачилик протоколи имзоланиши — Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) кузатувчилари ушбу ҳолатни бирон-бир қаршиликларсиз кузатиш имконига эга бўлмагунларига қадар кечиктирилган эди.

Top