Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арнольд Шварценеггер оёғини синдириб олди
Фото: abcnews
Ҳолливуднинг машҳур актёри Арнольд Шварценеггер ўнг оёғини синдириб олди. Артист ABC News телеканалида эфирга узатилувчи Live with Kelly телекўрсатувига махсус тиббий пойабзалда келган.
"Шунчаки педикюр вақтида бироз шикастлаб олдим", деб ҳазил жавоб берган актёр бошловчининг саволига. Шварценеггер ортиқча зўриқишдан ҳосил бўладиган стресс синиши деб аталувчи жароҳат олганини айтди.
"Балки бу чанғида учганимдандир, балки кўп марта ўтириб-туриш машқларини бажаришим ёки югуришдандир. Бироқ бу кимни ҳам ташвишлантирарди?", деб айтган актёр. 69 ёшли актёр бу жисмоний машқларга кўп вақт сарфлаганини таъкидлаб ўтган.
Шварценеггер шифокорлар унга бир неча ҳафта давомида тиббий пойабзал кийиб юришни тавсия қилишганини, бироқ у "бу оёқ кийимни жуда тез чанғи пойабзалига алмаштириш ниятидалигини" айтган. Бошловчилар ҳам, ўз навбатида, актёрнинг оёғидаги пойабзал "терминаторларга хос кўринишини" айтиб ҳазиллашишган.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
17:20 / 07.10.2020
Остон Ўрунов жароҳат олди
13:33 / 02.06.2020
«Мавсум сен учун тугади дейишганди, аммо коронавирус ёрдам берди». Азар, Суарес, Рэшфорд ва сафга қайтган яна 5 юлдуз
15:51 / 05.03.2020