Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда "Евросиё" туннели очилди
20 декабрда Истанбулда Босфор кўрфази тагидан ўтувчи "Евросиё" туннели очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, бош вазир Бинали Йилдирим ҳамда кўплаб хорижий давлатлар етакчилари, бош вазирлари, вазирлари ва элчилари иштирок этди.
Туркия президенти тадбирдаги нутқида туннел Истанбулнинг Европа ва Осиё қисмини боғлашга қаратилганини айтди.

"Автомобиль туннелининг пойдевори Истанбулнинг Осиё қисмида қўйилди, уни эса Истанбулнинг Европа қисмида очмоқдамиз. Бу туннел очилиши муҳим воқеа ҳисобланади", деб айтди Эрдўған.
Унинг айтишича, туннелдан ўтиш учун тўлов йил охиригача 15 турк лирасини ташкил қилади. Туннел эвазига Истанбулнинг Казличешме ва Гозтепе туманлари ўртасидаги йўлга кетадиган вақт 90 дақиқадан 15 дақиқага камаяди.
Бу туннел сув остида бундай чуқурликда ўтказилган биринчи туннелдир. Уни қуриш бўйича ишлар Босфор остида 106 метр чуқурликда олиб борилган. Туннелнинг узунлиги 14,6 км ни ташкил қилади. Кўрфаз остидан туннелнинг 5,4 км лик қисми ўтган. Туннелнинг қурилишига 1,25 млрд доллар сарфланган.

Мавзуга оид
15:00 / 28.11.2025
Германиялик оила Истанбулда инсектицид билан заҳарланиш оқибатида вафот этди
09:52 / 21.11.2025
Истанбул порти россиялик сайёҳлар бўлган кемага тўхташга рухсат бермади
11:27 / 07.11.2025
Ригада 10 мингга яқин киши Истанбул конвенциясидан чиқишга қарши намойиш ўтказди
08:36 / 31.10.2025