Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбаев: Қирғизистонда бизнес умуман ўзгаради – у энг ҳимояланган бўлади
«Мен жуда ҳам ўжар инсонман ва ўз мақсадимга эришдим: тегишли қонунлар қабул қилинади, ҳамда Қирғизистонда бизнес умуман ўзгаради – у энг ҳимояланган бўлади», - дея бугун маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ҳиндистондаги бизнес-форумда.
«Менинг орзуим – бизнес худди Европадагидек бўлиши керак. Инсон бой бўлгани сари, мамлакат ҳам бойиб бораверади», - дея ҳисоблайди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Конституция бўйича 11 декабрь куни ўтказилган референдумда қабул қилинган ислоҳотлардан бири ишбилармонни фақатгина солиқ инспекцияси текширишини кўзда тутади.
«Бугун Қирғизистон ва Марказий Осиёда ишбилармонларни ҳамма текширади – солиқ идораси ҳам, прокуратура ҳам… Эндиликда прокуратурадан терговни олиб қўйишди, ИИВнинг 5-бошқармасини тарқатиб юборишди. У бизнесни таҳликага қўйиш билан банд бўлган. Коррупцияга қарши хизмат фақат амалдорлар билан шуғулланади, солиқ идораси эса – ишбилармонлар билан», - дея қўшимча қилган Алмазбек Атамбаев.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Ҳиндистонга 18 декабрь куни давлат ташрифи билан келди. Унинг доирасида Ҳиндистон раҳбари Пранаб Кумир Мукержи ва бош вазир Нарендра Моди билан учрашувлар ўтказилди.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026