14:53 / 21.12.2016
10562

Хитой компаниялари BMW’га ўхшагани учун жаримага тортилди

Фото: motor.ru

Шанхай суди Германиянинг BMW автомобилсозлик компанияси фойдасига ҳукм чиқарди. Эндиликда, Хитойнинг икки компанияси машҳур савдо белгисининг номи ва нишонидан ноқонуний фойдалангани ва нусха кўчиргани учун 3 млн юань (431 минг доллар) товон пули тўлайди. Бу ҳақда, Shanghai Daily газетасидаги хабарга асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Маҳкама жараёнида аниқланишича, маҳаллий тадбиркор Чжоу Лецинь 2008 йилда Deguo Baoma Group компаниясига асос солган бўлиб, унинг номи хитойчада  «BMW немис гуруҳи» деган маънода талаффуз қилинади. Кейинроқ, у BMN савдо белгисини рўйхат ўтказишда Бавария автомобиль ишлаб чиқарувчиси тимсолига айнан ўхшаш бўлган нишонни тақдим этган. 

BMW брендига ўхшамоқчи бўлган иккинчи компания сифатида либослар ишлаб чиқарувчи Chuangjia фирмаси топилди. Бир неча йиллар мобайнида хитойликлар BMW тимсоли аниқ кўриниб турадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарган.

Шу сабабли, Хитой суди мазкур компанияларни, машҳур немис савдо белгиси ва унинг обрўсидан фойда кўриш мақсадида фойдаланган, дея хулоса қилган. 

 

Top