Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвага йўл олган яна бир самолёт техник сабаблар туфайли Тошкентга қайтарилди
Фото: Jetphotos.net
«Аэрофлот» компаниясининг SU1871 «Тошкент-Москва» рейсидаги самолёт 21 декабрь, чоршанба куни парвоз қилганидан сўнг яна Ўзбекистон пойтахтига қайтиб келди. Бу техник сабаблар туфайли рўй берган, деб хабар қилмоқда Газета.уз.
Эслатиб ўтамиз, бу сўнгги 10 кун ичидаги иккинчи шундай ҳолатдир – 12 декабрь куни худди шу рейсдаги (борт рақами бошқа бўлган) самолёт бир соатлик кечиктириш билан учиб, кейин Тошкентга носозликлар туфайли қайтиб келганди.
Йўловчилар маълумотига кўра, парвоз тахминан 4:45 (режа бўйича – 4:30)да амалга оширилган, бироқ бир соатлардан сўнг экипаж учиш пунктига қайтиш ҳақида хабар берган. Лайнер Тошкентда 6:50да қўнди.
Хабарда айтилишича, айни дамда самолёт текширувдан ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 07.01.2026
Туман сабаб Москвадан Бухоро ва Термизга учган рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
09:29 / 06.11.2025