Данияликлар энг тезкор электр мотоцикллардан бирини яратишди
Даниянинг Fenris Motorcycles компанияси дунёдаги энг тезкор серияли электробайк номини олишга даъвогарлик қилувчи электр мотоцикл прототипини яратди. Ride Apart’нинг компания бош директори Жеспер Вайдага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, мотоциклнинг максимал тезлиги 300 км/соатдан ошади.
Байкда фирма томонидан ишлаб чиқарилган битта электромотор ишлатилган. Бу 200 от кучига эга моторнинг оғирли 12,5 кг, мотоциклнинг оғирлиги эса 196 кг ни ташкил қилади. Мотоцикл яратувчиларининг айтишларича, у 0 дан 100 км/соат тезликкача 3 сония ичида эриша олади. Унинг юриш захираси маълум қилинмаган.
Электробайк конструкциясида олд ва орқа ғилдираклар учун маятникли подвескалар қўлланган, амортизаторлар эса двигатель остида, ғилдираклар ўртасида жойлашган.
Fenris Motorcycles компанияси Energica италян фирмасини ўзининг ягона рақобатчиси деб ҳисоблайди. Айни вақтда фирманинг моделлар қаторида иккита модель мавжуд бўлиб, улардан қудратлиси 136 от кучига эга мотор билан жиҳозланиб, 240 км/соат тезлик билан юра олади.
Данияликлар 2019 йилда ўз мотоциклларининг 500 та нусхадан иборат биринчи партиясини ишлаб чиқаришмоқчи.
Мавзуга оид
21:04 / 05.11.2024
Даниялик сиёсатчи мусулмонларни ҳақорат қилгани учун қамоққа ҳукм қилинди
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
13:50 / 25.10.2024
Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
23:11 / 14.10.2024