Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook радиостанцияларга аудиотрансляциялар учун рухсат беради
Facebook ижтимоий тармоғи янги Live Audio хизматининг синовини бошлади. Бу аудиотрансляцияларни онлайн тарзда эфирга узатиш имконини беради. Бу ҳақда, компаниянинг расмий блогида сўз юритилган.
У биринчи галда аудиоконтент билан ишлашни маъқул кўрувчи радиостанция ва компанияларга мўлжалланган. Шунга кўра, BBC ва LBC ижтимоий тармоқнинг илк мижозлари бўлишди.
Эндиликда, фойдаланувчилар Android ва iOS дастурлари учун мўлжалланган Facebook иловасида «радио» эшитишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, қайд этилишича, iPhone ва iPad эгалари ижтимоий тармоқнинг очиқ сервисида бу хизматдан фойдалана олади. Android-қурилмалари фойдаланувчилари эса, мобил қурилма экрани ўчиб турган ҳолатда ҳам эфирни тинглашлари мумкин.
Facebook 2017 йил бошидан ижтимоий тармоқ иштирокчиларининг барчаси учун аудиотрансляцияларни ишга туширишни режалаштираяпти.
Бундан аввал, Facebook Messenger иловасида гуруҳ бўлиб видеочатларни амалга ошириш имкони пайдо бўлган эди.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
22:21 / 01.09.2025