Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Total Бразилиядаги нефтгаз конларни ўзлаштиришга сармоя киритади
Франциянинг нефтгаз компанияси Total Бразилиядаги нефтгаз конларини ўзлаштиришда иштирок этишни режалаштираяпти. Шу мақсадда, Бразилия жануби-шарқий соҳилидаги Сантос ҳавзасида жойлашган конларда фаолият юритиш ҳуқуқини харид қилиш ниятида, деб ёзмоқда Folha de Sao Paulo нашри.
Қайд этилишича, яқин 60 кун ичида Бразилия давлат нефтгаз компанияси Petrobras билан имзоланиши кутилаётган шартнома қиймати 2,2 млрд долларни ташкил этади.
Нашр маълумотларига кўра, гап Йара ва Лапа нефтгаз конлари ҳақида бормоқда. Total бу ҳудудлар маҳсулотининг тегишли равишда 22,5 ва 35 фоизлик улушига эга бўлади.
Нидерландия-Британия нефтгаз компанияси Royal Dutch Shell Бразилиядаги нефтгаз лойиҳаларига келаси 10 йилда 10 млрд доллар сармоя киритишни режалаштираётгани ҳақида ноябрь ойида хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026