Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда “Толибон” ҳаракатининг етакчи қўмондони ўлдирилди
Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат шимоли-шарқидаги Боғлон вилоятида “Толибон” радикал ҳаракатининг етакчи қўмондонларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.
“Хавфсизлик кучлари жума куни эрталаб Боғлон вилоятида махсус амалиётни амалга оширишди. Бунинг оқибатида “Толибон”нинг етакчи қўмондонларидан бири Мулла Сибғатуллоҳ ўлдирилди. Унинг одамлари эса қочиб қолишган. Тадбир разведка маълумотлари асосида амалга оширилди”, - дея хабар берган афғон хавфсизлик кучлари вакили агентликка.
Маълумотларга кўра, Сибғатуллоҳ бир неча йил давомида Боғлон вилоятида террорчилик фаолиятини ташкил этиш билан шуғулланган.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026