14:30 / 23.12.2016
10766

Ҳолливуднинг яна бир юлдузли жуфтлиги ўз муносабатларига нуқта қўйди

Фото: people.com

«Шерлок» сериали юлдузлари Мартин Фриман ва Аманда Аббингтон 15 йиллик муносабатлардан кейин ажрашишга қарор қилишди. Бу ҳақида People нашри хабар берди. 

"Мен энди Аманда билан эмасман", - деди Фриман интервьюлардан бирида. Актёрнинг сўзларига кўра, улар Аманда билан дўстона ажрашишган ва Аббингтон у учун доимо севимли инсонлигича қолади. 

Фриманнинг вакили ҳозирча бу борада қўшимча изоҳлар бермади. Фриманнинг баёнотидан кейин Аббингтон твиттерда унга миннатдорчилик билдирди. 

Мартин Фриман ва Аманда Аббингтон жуфтлиги "Фақат эркаклар" сериали вақтида танишишган. Улар бир неча бор биргаликда ишлашга муваффақ бўлишган. Фриман ва Аббингтон «Шерлок» сериалида эр-хотин Ватсонлар ролини ижро этишган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

 

Top