Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта умид боғламоқда
Қирғизистон президент Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга қилган ташрифидан мамнун. Бу ҳақида президентнинг ташқи сиёсат бўлими раҳбари Сапар Исоқовнинг сўзларига асосланиб, 24.kg сайти маълум қилди.
"Самарқандга ташрифимиз юқори даражада кечди. Биз сафар натижаларидан жуда мамнунмиз. Икки томонлама музокараларда бугунги кундаги муҳим бўлган деярли барча масалалар муҳокама қилинди", - деди у.
Икки давлат раҳбари учрашуви давомида айнан қандай лойиҳалар муҳокама этилгани тўғрисидаги саволга Сапар Исоқов шундай жавоб берди: "Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бизнинг муносабатларимиз ижобий тус олган. Мен музокаралар якунлари бўйича қўшимча брифинг ўтказилгунга қадар бу ҳақида гапиришни истамасдим".
"Шу жумладан минтақавий лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Бизнинг хитойлик ҳамкасбларимиз Буюк ипак йўли бўйича лойиҳалар таклиф қилишди. Масалан, у ерда уч томонлама темир йўл қуриш лойиҳаси бор. Ўзбек дўстларимиз ХХРнинг бу ғоясини қўллаб-қувватлашди. Умуман олганда, бу уч томонлама форматда муҳокама қилинади", - дея қўшимча қилди Сапар Исоқов.
Мавзуга оид
10:14
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026