Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Радарлардан йўқолган Ту-154 бортида 91 киши бўлган
Россия Мудофаа вазирлигининг Сочидан учгач авиадиспетчерлар билан алоқага чиқмаган Ту-154 самолёти бўйича навбатдаги тафсилотлар маълум қилинмоқда.
"Интерфакс" агентлиги хабарига кўра, самолёт Сочидан Москва вақти билан соат 5:20да парвозга чиққан ва 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган. Унинг бортида ҳарбийлар бўлгани тахмин қилинмоқда. Лайнерни қидириш ишлари бошланган.
РИА "Новости" агентлиги аниқлик киритишича, лайнер аввалига Москва яқинидаги "Чкаловский" аэродромидан ҳавога кўтарилган, Сочида эса ёқилғи тўлдирилган.
"Интерфакс"нинг аниқлик киритишича, самолёт бортида аввал айтилганидек, 70 киши эмас, 83 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси бўлган.
РФ Мудофаа вазирлиги Ту-154 радарлардан йўқолганини тасдиқлади. Лайнерни қидириш ишларига Краснодар ўлкаси ва қўшни ҳудудлардаги барча қутқарув хизматлари жалб этилди.
Мавзуга оид
14:50 / 31.03.2026
Сўнгги “гастрол” ёхуд Ту-154 ни олиб қочмоқчи бўлган оиланинг аянчли тақдири
17:47 / 01.11.2025
Ўзбекистонлик қаҳрамон: Сочидаги ёнғинда ҳайдовчи йигит она-боланинг ҳаётини қутқариб қолди
17:47 / 03.08.2025
Россия Херсондаги кўприкка зарба берди. Сочида эса украин дронлари ҳужумидан кейин нефт база ёниб кетди
11:32 / 01.07.2022