Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ту-154 ҳалокати бўйича жиноий иш очилди
Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Қора денгизда қулаб тушгани бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко "Интерфакс" агентлигига хабар берди.
Аниқлик киритилишича, РФ Жиноят Кодексининг 351 моддаси бўйича (парвоз қоидаларини бузиш, оғир оқибатларга олиб келувчи ҳолатлар) жиноий иш қўзғатилган.
У айни вақтда ҳужжатлар тайёрланаётгани ҳақида қўшимча қилган. Шунингдек, самолёти ёқилғи қуйиш учун қўнган Сочи аэропорти раҳбарияти ва ходимлари сўроқ қилинмоқда.
Россия Мудофаа вазирлигининг ТУ-154 самолёти Сочидан бугун, маҳаллий вақт билан соат 5:20да парвозга чиқиб, 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолди. Унинг бортида 92 киши бўлган: 9 журналист, Александров ансамбли қўшиқчилари ва созандалари ҳамда экипажнинг 8 аъзоси. Артистлар Сурияга, "Хмеймим" авиабазасидаги ҳарбийларга Янги йил концерти уюштириш учун кетаётганди. Самолёт Қора денгиз қирғоқларидан узоқлашмасдан қулаган.
Сочидан учган самолёт радарлардан йўқолди
Мавзуга оид
17:47 / 01.11.2025
Ўзбекистонлик қаҳрамон: Сочидаги ёнғинда ҳайдовчи йигит она-боланинг ҳаётини қутқариб қолди
17:47 / 03.08.2025
Россия Херсондаги кўприкка зарба берди. Сочида эса украин дронлари ҳужумидан кейин нефт база ёниб кетди
11:32 / 01.07.2022
Путин Индонезия президентига у илк бор Россияга келганини айтди. Лекин улар олти йил аввал Сочида учрашишганди
15:17 / 11.06.2022