Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ироқдаги шиа кучларини оммавий қотилликларда айблади
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр таркибига асосан шиалар кирувчи Ироқдаги халқ кўнгилли қўшинларини "оммавий қотилликларни амалга оширишга аралашган диний ташкилот" деб атади.
"Халқ кўнгилли қўшинлари" деб аталувчилар Ироқда Қосим Сулаймон (Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг "ал-Қудс" махсус бўлинмаси қўмондони) бошчилигидаги эронлик генераллар кўмагида оммавий қотилликларни амалга оширувчи диний бирлашмадир, бундай қуролланган гуруҳларнинг мавжудлиги Ироқ бирдамлигига ва унинг хавфсизлигига хавф солади", деб айтди ал-Жубайр иорданиялик ҳамкасби билан Ар-Риёдда берган матбуот-анжуманида.
"Биз Ироқ ерида диний асосдаги исталган қуролли кучларнинг борлигига қаршимиз ва Ироқнинг араб миллатига мансублигини қўллаб-қувватлаймиз", деб айтди ал-Жубайр.
Ироқдаги халқ кўнгилли қўшинлари жангчилари ИШИДга қарши жангларда фаол иштирок этиб келади. Бироқ араб давлатлари уларни сунний мазҳабидаги исломга амал қилувчи фуқароларга қарши жиноятларни содир этишда айблаб келадилар.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026