Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ўта кучли янги смартфон тақдим этилди
Хитойнинг Gionee компанияси янги M2017 смартфонини тақдим этди.
Ускуна ноодатий дизайнга эга бўлиб, тимсоҳ терисидан қилинган қопламага, шунингдек металл рамка ва ёқутли ойнага ҳам эга. M2017 қуввати 7000 мАс. бўлган супераккумулятор билан жиҳозланди.
Gionee’нинг хабар беришича, бир марта олдирилган қувват тинмай сўзлашганда 32 соатга ва тўхтовсиз видео томоша қилганда 26 соатга етади.
Ускуна 5,7 дюймли эгилган экранга эга бўлиб оператив хотираси 6 Гб.га тенг. Доимий хотираси эса: 128/256 Гб. Иккита асосий камера 12 ва 13 Мп. Қўшимча камера эса 8 Мп.га тенг. Смартфон Android 6.0 Marshmallow дастурий тизимида ишлайди.
M2017’нинг металл корпусдаги нусхаси нархи 6999 юандан бошланади. Тимсоҳ терисидан бўлган қоплама ва 256 ГБ хотирага эга ускуна эса 16 999 юань туради.

Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026