Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ўткинчилар 3,5 минг доллари кўчага сочилиб кетган эркакка ёрдам беришди
Хитойнинг Ляонин вилоятидаги банклардан бирида ўрнатилган кузатув камераси ажойиб ҳолатни тасвирга туширди. Унда бир неча ўткинчи кишилар тахминан 25 минг юань (деярли 3570 АҚШ доллари) миқдордаги пуллари ит сабаб кўчага сочилиб кетган эркакка уларни йиғиб олишда ёрдам бераётганликларини кўриш мумкин. Ролик CCTV нашри томонидан чоп этилди.
Гао исмли эркак банкдан чиқиб, итини қўлида ушлаб қола олмаган ва кўп миқдордаги пулларини ерга тушириб юборган. Бироқ, бир неча ўткинчилар маблағларни йиғишга дарров кўмак беришди ҳамда уларни жониворнинг “омадсиз” эгасига тутқазишган.
Гаонинг ўзи эса бу ҳолатдан ҳайратга тушганини яшириб ўтирмади: «Бу менинг бутун бир йил давомида ишлаб топган пулларим эди. Уларни қайтариб олишга кўзим етмаганди. Менга ёрдам берган барча кишилар нотаниш эди. Улардан жуда миннатдорман. Ҳаммага раҳмат».
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026