Жаҳон | 18:30 / 30.12.2016
31338
1 дақиқада ўқилади

Ерга иккита комета яқинлашмоқда

Фото: Nasa

NEOWISE миссияси астрономлари Ерга яқинлашиб келаётган иккита объектни аниқлашди. Бу ҳақда НАСА хабар бермоқда.

Биринчи объект - C/2016 U1 NEOWISE кометаси Қуёшга яқин бўлган ҳамда Меркурий орбитаси ичида жойлашган нуқтага 14 январь куни етиб келади. Осмон жисми 2016 йилнинг 21 октябрь куни очилган.

2016 WF9 номли иккинчи объект астероид ёки чангсиз булутга эга бўлмаган комета Ер орбитасига 25 февраль куни етиб келади. У сайёрадан 51 миллион километрлик масофада бўлади. 2016 WF9 диаметри 1 километрга тенг. Объект 2016 йилнинг 27 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилган.

Ҳар икки осмон жисми сайёрага хавф туғдирмайди. Объектлар NEOWISE (NEO Wide-Field Infrared Survey Explorer) миссияси доирасида очилган.

Мавзуга оид