Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Қуёш тизимида «чақирилмаган меҳмон» пайдо бўлганини аниқлади
Бу объект юлдузлараро комета бўлиб чиқди, унга 3I/ATLAS номи берилди.
Қуёш тизимида юлдузлараро фазонинг номаълум кенгликларидан келган сирли космик объект аниқланди. У Чилидаги Asteroid Terrestrial-impact Last Alert System (ATLAS) телескопи ёрдамида топилди, деб ёзди Interesting Engineering.
Қайд этилишича, бу объект юлдузлараро комета бўлиб чиқди, унга 3I/ATLAS номи берилди. Олимлар уни 1 июлда аниқлади.
Нашрнинг таъкидлашича, бу учинчи тасдиқланган юлдузлараро объектдир. Бу комета Ердан 670 миллион километр узоқликда бўлганида аниқланган.
NASA бу юлдузлараро объект сайёрамиз учун хавф туғдирмаслигини айтди. Агентлик вакилининг сўзларига кўра, 3I/ATLAS кометаси камида 1,6 астрономик бирлик, яъни 240 миллион километрга яқин хавфсиз масофада қолади. Унинг Марс орбитасига тушиши эҳтимоли бор.
Олимларнинг фикрича, 3I/ATLAS октябр ойида Қуёшга максимал даражада яқинлашади. У юлдуздан тахминан 1,4 астрономик бирлик (тахминан 210 миллион километр) масофада учиб ўтади.
Нашрнинг эслатишича, Қуёш тизимига юлдузлараро фазодан кирган биринчи объект 1I/Оумуамуа астероиди бўлган. У 2017 йилда кашф этилган. Иккинчи шундай объект 2I/Borisov кометаси эди. У 2019 йилда кашф этилган.
Мавзуга оид
20:41 / 01.07.2026
NASA Ойдаги биринчи доимий база қурилишига юз миллионлаб доллар сармоя киритди
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
09:59 / 29.05.2026
Жефф Безоснинг Ойга учадиган ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди
08:05 / 05.05.2026