Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ернинг энг кекса кишиси 146 ёшни қаршилади
Норасмий маълумотларга кўра, Ернинг энг ёши улуғ кишиси – индонезиялик Сапарман Содимежо бугун, 31 декабрь куни 146 ёшни қаршилади. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри хабар берди.
Содимежонинг ҳужжатларида унинг 1870 йилнинг 31 декабрида таваллуд топгани қайд этилган. Ёши катта бўлишига қарамай, қария ҳанузгача ўзи ҳаракатлана олади.
Нашр берган маълумотга кўра, Содимежо ўзининг барча 10 нафар ака-ука ва опа-сингилларини кўмишга, шунингдек, 4 нафар хотинидан узоқроқ умр кўришга улгурган.
Ҳозирда расман Ернинг энг қари кишиси деб Исраел Кристал тан олинган. У 1903 йил 15 сентябрда Жарнувада туғилган. Бугунги кунда унинг ёши 113 йилу 107 кунга тенг.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026