19:51 / 31.12.2016
8009

Си Цзиньпин Янги йил тилаклари билдирди

Хитой раиси Си Цзиньпин Янги йил мурожаати билан чиқиб, 2017 йилда бутун дунёга тинчлик тилаб қолди ва жаҳон ҳамжамияти вужудга келган муаммоларни енгишига умид билдирди.

Хитой етакчисининг мурожаати Хитой марказий телевидениеси орқали узатилди.

"Хитой халқи янги йилда нафақат у, балки барча давлатлар аҳолиси яхши яшашига умид билдиради. Айни вақтда баъзи давлатлар ва минтақалар ҳанузгача ҳарбий нифоқлар ва ночорликдан азият чекмоқда, касалликлар ва мусибатлар кўплаб одамларнинг ҳаётига бостириб кирмоқда. Мен сайёрамизда янада тинчроқ ва гуркираётган муҳит қуриш учун жаҳон ҳамжамияти қўлни-қўлга бериб, "ягона тақдирли ҳамжамият" концепциясига амал қилишига чин дилдан умид қиламан", деб айтди Хитой раиси.

Си Цзиньпин 2016 йил Хитой учун "ноодатий ва унутилмас" бўлганини қўшимча қилди. Хитой етакчиси давлатининг космонавтика соҳасида муваффақиятларини таъкидлаб ўтди. У, шунингдек, янги йилда Хитой ҳукумати 13-беш йиллик режага (2016-2020 йиллар) белгиланган ижтимой-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишни давом эттиради, деб айтди.

Top