Ўзбекистон | 15:24 / 31.12.2016
10315
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари янги битимни имзолади

2016 йилнинг 31 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида “Экотизимли ёндашув асосида ердан фойдаланиш ва Амударё қуйи оқимида экотизимни сақлаш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида техник ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Битим ГФР Ҳукуматининг Ўзбекистонга техник кўмак кўрсатишини назарда тутиб, унинг мақсади иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш чора-тадбирларига кўмаклашиш йўли билан Ўзбекистон Республикасида иқлимни ҳимоя қилиш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш ҳисобланади.

Мазкур Битимнинг 9-моддасига биноан, ҳужжат 2016 йил 31 декабрдан кучга кирди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид