Жаҳон | 20:33 / 02.01.2017
10808
1 дақиқада ўқилади

Бразилиядаги қамоқхоналардан бирида катта исён кўтарилди

Фото:Getty images

Бразилиянинг Манаус шаҳридаги қамоқхонада кўтарилган исён натижасида камида 50 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Reuters агентлиги штат хавфсизлик хизмати ходими берган хабарга асосланиб, маълум қилди

Манбага кўра, исёнга рақобатлашувчи тўдалар ўртасидаги муштлашув сабаб бўлган. Таъкидланишича, ҳукумат воқеани ўрганиб чиқиши давомида қурбонлар сони янада ошиши мумкин. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид