Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўз онасини доимий равишда калтаклаган эркак 4,5 йилга қамалди
Фото: © Fotolia
Тошкент шаҳрининг Учтепа туман суди ўз онасини доимий равишда калтаклаб келган Олег Д.ни тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум этди.
“На посту” газетасининг билдиришича, у ўз онасини квартираларини сотиш ва шаҳар ташқарисидан бошқа уй сотиб олишга рози бўлмагани учун калтаклаган.
Маълум қилинишича, етмиш ёшли аёлнинг аввал уч маротаба судланиб чиққан бу ўғли спиртли ичимликларга муккасидан кетган ҳамда ичиб олганда онасини доимий равишда урган.
Жиноий иш материалларини ўрганиб чиққан суд Олег Д.ни тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди.
Мавзуга оид
22:21 / 12.03.2026
“Ечим – тезликни тушириш” — ҳоким ўринбосари Тошкентда ЙТҲлар кўплиги ҳақида
19:41 / 12.03.2026
Дўконли бекатларнинг деярли ҳаммасида ноқонуний қурилиш бор – ЙҲТМ
13:59 / 12.03.2026
Пойтахтнинг умумий қиёфасини яратишга қаратилган шаҳар дизайн-коди расман тасдиқланди
12:58 / 12.03.2026