Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриялик болалар қайта таъмирланган мактабларда таълимни давом эттиришади
Сурия мухолифат кучларига ИШИДга қарши курашишда ёрдам бериб келаётган Туркия террорчи гуруҳ томонидан қўлга олинган шаҳарларни қайта тиклашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бугунги кунда мактабларни қайта тиклаш вазифаси устувор бўлиб, Туркиянинг Маориф фонди Жараблусда икки мактабни қайта таъмирлаб ва тиклаб ишга туширишга улгурди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Манбага кўра, бошқа шаҳарларда ҳам бир қатор мактаблар фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.
Жараблус Сурияда ўтказилган Фрот қалқони операцияси давомида озод қилинган илк шаҳарлардан бири бўлди. Шаҳарда қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда, бу ернинг аҳолиси Туркия ва Суриянинг нисбатан хавфсиз шаҳарларидан қайтарилмоқда.
Манбага кўра, Туркия Маориф фонди Суриянинг террордан қутулган ҳудудларида яқин орада яна тўрт мактабни очишни режалаштирмоқда. Туркия тегишли ҳудудларга мактаблар таъмири учун меъморлар ва техниклар жамоасини жўнатган. Ўқув муассасалари имкон қадар тезроқ очилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Маориф фонди Сурияда тиббий ходимларни тайёрловчи профессионал ўрта мактабни ишга туширишни режалаштирмоқда. Фонд террор хавфи ортда қолган Ар-Рай, Ал-Баб ва Манбиж шаҳарларида кўпроқ мактаблар очмоқчи.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
15:55 / 13.06.2026