Жаҳон | 17:15 / 04.01.2017
15219
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Истанбулдаги терактлар мақсадини ошкор қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги терактлардан мақсад туркларни бир-бирига қарши қилиш эканини маълум қилди. Бу ҳақида CNN Turk нашри хабар берди. 

"Ҳужумлардан мақсад - туркларни бир-бирига қарши қилиш, жамиятда тарқоқликни кучайтириш", - деди давлат  раҳбари. 

У Туркия терроризмга ҳеч қачон бўйин эгмаслиги ва унга қарши курашда давом этишини айтди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид