Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургдаги университет биносидан ўқитувчининг жонсиз танаси топилди
Россия тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бошқармаси Катта денгиз кўчасидаги бинодан жонсиз ҳолатда топилган эркак жасади юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда 9 январь куни ташкилот матбуот хизмати маълум қилган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ўз жонига қасд қилган. Бу қандай амалга оширилгани аниқланмоқда», — дейилади маълумотда.
РИА Новости агентлигининг манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, марҳум Санкт-Петербург давлат университетида аэрокосмик асбобсозликдан дарс берган. Ўлимолди ёзув қолдирмаган.
«Фонтанка»нинг ёзишича, 1952 йилда туғилган эркак сифат бошқаруви кафедрасининг лабораториясида етакчи бўлган.
Мавзуга оид
20:35 / 09.04.2026
Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
09:45 / 08.04.2026