Спорт | 16:19 / 10.01.2017
9112
1 дақиқада ўқилади

ФИФА Аргентинани халқаро турнирлардан четлатиши мумкин

Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона ФИФА Аргентина футбол ассоциациясини (AFA) ўз таркибидан чиқариб юбориши мумкинлиги ҳақида гапирди. Афсонавий аргентиналик футболчининг сўзларига кўра, бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзаро суҳбат вақтида айтган.

«Инфантино AFA ФИФАдан четлатилиши мумкинлигини истисно этмади. У менга деди: «Аргентинадан келиб тушган маълумот, сочимни тикка қилди. Агар AFA четлаштирилса, мен ҳар бир аргентиналикка терма жамоанинг халқаро турнирларда қатнашмаслигини битталаб тушунтираман», — дея Марадонанинг сўзларини келтирган Ole нашри.

Марадонанинг ўзи ҳам AFA ташкилотини бир неча бор танқид қилган, раҳбариятни футболга алоқаси йўқ коррупционерлар ва мафиозлар тўдаси деб атаганди.

Мавзуга оид