Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қарийб олти юзта меҳмонхона фаолият юритиши айтилди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мамлакатда туризм соҳасини жадал ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Анжуманда Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони моҳияти, ушбу ҳужжатдан келиб чиқадиган долзарб масалалар ҳақида сўз борди.
– Туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришда меҳмонхона бизнеси муҳим ўрин тутади, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот котиби Темур Мирзаев. – Бугун Ўзбекистонда қарийб олти юзта меҳмонхона бор. Пойтахт ва вилоятларда “Radisson”, “Lotte”, “Wyndham”, “Ramada” каби дунёга машҳур отеллар билан бирга, кичик гуруҳларда ва оилавий саёҳат қилувчилар учун кўплаб хусусий меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Тадбирда Ўзбекистонда туризм имкониятлари, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026