Жаҳон | 15:04 / 11.01.2017
5095
1 дақиқада ўқилади
Албек Ибраимов Бишкек ҳокимлигига қайта сайланди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг келаси тўрт йиллик ҳокими сифатида Албек Ибраимов қайта сайланди, деб хабар қилмоқда «24.kg» ахборот агентлиги. Сайлов 11 январда бўлиб ўтган.
Амалдаги ҳоким номзодини шаҳар кенгашининг 29 нафар депутати қўллаб-қувватлаган. Унинг сиёсий рақиби Нурдин Абдилдаевга 12 депутат овоз берган.
Сайлов қонунчилигига кўра, 23 нафар депутат овозига эга бўлган киши ғолиб ҳисобланарди.
ОАВ Ибраимовни президент Алмазбек Атамбаевнинг яхши кўрган мутахассиси деб ёритади. Унинг ўзи ҳам давлат раҳбари билан таниш эканидан фахрланади.
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
18:02 / 10.08.2024
TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:31 / 23.07.2024
Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин
09:13 / 18.05.2024