Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуров Telegram мессенжерининг бузиб кирилгани ҳақида ўз фикрини айтди
«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси ва Telegram мессенжер иловаси муаллифи Павел Дуров, иловадан фойдаланиш хавфсиз бўлмай қолгани ҳақидаги фикрларни изоҳлади. У илованинг Россия федерал хавфсизлик хизмати томонидан бузилганидан нимани тушуниш лозимлигини маълум қилган. Павел Дуров бу ҳақда «Фирма сири» журналига сўзлаб берган.
««His / her understanding was that the FSB ... had cracked this communication software» ибораси, ҳар ҳолда, 2016 йил апрелида Козловский ва Албуровнинг СМС-қисқа матнли хабарларининг ушланиши билан боғлиққа ўхшайди», — деган Дуров.
Шу билан бирга, Telegram раҳбари Буюк Британия разведкасининг собиқ ходимига тегишли экани уқдирилган ҳисоботни эълон қилган BuzzFeed ишончли ахборот манбаси эканини шубҳа остига ҳам қўйган.
Бундан аввалроқ, ушбу нашр Британия махсус хизмати собиқ ходимининг ҳисоботини чоп этган, унда гўёки, Россия томони АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни шантаж қилиш мақсадида, унинг обрўсига путур етказадиган маълумотларни тўплагани қайд этилган.
Мавзуга оид
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
10:22 / 11.04.2026