17:34 / 11.01.2017
24431

Россия махсус хизматлари Telegram мессенжерини буза олишдими?

Фото: Reuters

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) энг хавфсиз ва яхши ҳимояланган мессенжерлардан бири Telegram иловасини бузишнинг уддасидан чиқишган. Британия разведкаси собиқ ходимининг ҳисоботида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжат Америка махсус хизматлари ихтиёрида пайдо бўлган, деб хабар қилмоқда BuzzFeed. 

Ҳисоботда таъкидланишича, Telegram иловасининг шифрлаш тизими ФХХнинг «кучли қизиқиши»га сабаб бўлган. Мазкур мессенжер Россия сиёсий фаоллари ва мухолифат вакиллари орасида оммабоп экани қайд этилган. «ФХХ ушбу дастурий таъминотни муваффақиятли буза олган, шунга кўра, эндиликда, ундан фойдаланиш хавфсиз эмас», — дейилади хабарда. 

CNN телеканали, Британия разведкаси собиқ ходимининг айни ҳисоботи, Москванинг АҚШ сайловларига аралашганига доир маърузасига асос бўлгани ҳақида хабар қилган эди

Telegram иловаси —  «ВКонтакте» муаллифлари Павел ва Николай Дуровлар томонидан ишлаб чиқилган бепул мессенжер бўлиб, матнли хабарлар ва медиафайлларни юбориш имконини беради. 

Top