Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётига 2017 йил бўйича ўсиш прогнозини берди
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 2017 йилдаги реал ўсиши 7,4 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Жаҳон банки томонидан тақдим этилган «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида айтилади.
Жаҳон банки 2017 йилнинг 10 январь куни «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботини тақдим этди. Унда ўтган йилги ўсиш кўрсаткичларининг паст даражасидан сўнг, 2017 йилда жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръати бироз тезлашиши (2,7 фоизгача) айтилади.
Банк экспертларининг тахминига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётида ўсиш даражаси 2018 ва 2019 йилларда 7,4 фоиз атрофида сақланиб қолади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМнинг 2017 йилдаги ўсиш даражасига оид прогнозини июнь ойи прогнозлари билан таққослаганда 0,2 фоиз пунктга яхшилади.
Жаҳон банки прогнозларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2016 йилда 7,3 фоизга ўсган.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026