Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Мао Цзэдунни иблис билан таққослаган амалдор ишдан ҳайдалди
Фото: RIA
Хитойнинг Хэбэй вилоятилик амалдор Sina Weibo ижтимоий тармоғида Хитой Халқ Республикаси собиқ раиси Мао Цзэдунни иблис деб атагани учун ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Global Times газетаси хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, Хитой телевидение ва радиоузатиш, кинематография, нашриёт, матбаа иши бўйича давлат бошқармасининг Шицзячжуан шаҳридаги раҳбари ўринбосари Цзо Чуньхэ ўз саҳифасида Мао Цзэдунни “иблис”, шунингдек унинг таваллуд кунига (26 декабрь) уюштириладиган ҳар йиллик тадбирларни “шахсга сиғиниш бўйича дунёдаги энг йирик ҳолат” деб ёзган.
Шундан сўнг Цзо Чуньхэ ишдан бўшатилди. Бундан ташқари унга маъмурий огоҳлантириш ҳам берилди. Хабар қилинишича, у “Weibo’да нотўғри фикрларни ёзиб қолдириш, шунингдек партия тартиб-интизомини жиддий равишда бузишда” айбланди. Унинг Weibo’даги саҳифаси ўчириб ташланди.
Хитойда собиқ раис Мао Цзэдуннинг исми билан боғлиқ яна бир можаро 2015 йилда рўй берганди. Ўшанда интернет тармоғида шахсий кечки овқат тадбири пайтида тасвирга туширилган 75 сонияли видео пайдо бўлган. Унда CCTV телеканалининг 56 ёшли бошловчиси Би Фуцзянь Пекин операси йўналишидаги инқилобий қўшиқ куйлай туриб, Хитой асосчиси – Мао Цзэдун ҳақида “номақбул” сўз ишлатган. Шундан сўнг Фуцзянь эфирдан четлатилди.
Маълумот учун, Мао Цзэдун ХХР раиси лавозимини 1954-1959 йилларда эгаллаган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026