Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ҳукумати Boeing фалокатида ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритди
фото: TACC
Қирғизистон пойтахти Бишкек яқинида Boeing юк самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган маълумотга кўра, 17 январь, сешанба куни 38-инсоннинг жасади топилди. У самолёт экипажи аъзоси бўлиши мумкин.
Аввалроқ, Бишкек яқинида фалокатга учраган Boeing экипажининг тўртинчи аъзоси жасади топилгани хабар қилинганди.Туркиянинг ACT Airlines хусусий авиакомпаниясига тегишли Boeing 747-400 самолёти Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропортининг учиш-қўниш қисмидан 1,5 км узоқликда фалокатга учраган. Самолёт аэропорт яқинидаги қишлоқ устига тушди. Бунинг оқибатида 32та уй вайрон бўлди. Лайнер Гонконг-Бишкек-Истанбул рейси бўйича парвозни амалга ошираётган бўлган.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
16:39 / 09.12.2025
Иваново яқинида Ан-22 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради
23:08 / 03.12.2025
Малайзия MH370 рейси йўқолганидан 10 йил ўтиб, уни қидирув ишларини яна давом эттиради
13:40 / 28.11.2025