Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда авиаҳалокат қурбонларининг яқинларига минг доллардан берилади
Қирғизистон ҳукумати Бишкек шаҳри яқинида содир бўлган авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлган ва жабрланганларнинг оилаларига 70 минг сом (минг АҚШ долларига яқин)дан ёрдам пули ажратади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида республика бош вазири Сооронбай Жээнбеков маълум қилган.
"Ушбу моддий ёрдам ҳар бир оилага берилади", - деб таъкидлаган бош вазир. Аввалроқ, фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш штаби қурбон бўлганларнинг оилаларига республика президенти Алмазбек Атамбаев жамғармасидан 100 минг сомдан (1,4 минг долларга яқин) ёрдам пули берилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Туркия авиакомпанияларидан бирига тегишли Boeing 747 юк ташувчи самолёти Бишкекнинг Манас аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраган эди. У Ҳонгконг-Бишкек-Истанбул йўналишида парвозни амалга ошираётган бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, лайнер 23 та бир қаватли уйларни бутунлай вайрон қилган, камида 35 киши ҳаётдан кўз юмган.
Шу муносабат билан, 17 январда Қирғизистонда миллий мотам куни деб эълон қилинган.
Мавзуга оид
21:35 / 15.06.2026
Россияда Ту-22М3 бомбардимончиси ҳалокатга учради
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026