Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда курд партияси раҳбарига 142 йиллик қамоқ жазоси талаб қилинди
Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир шаҳри прокуратураси Халқ демократик партияси (ХДП) ҳамраислари Салоҳиддин Демиртош ва Фиген Юксакдоғларни 142 ва 83 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилган. Бу ҳақида 17 январь, сешанба куни Туркиянинг NTV телеканали хабар берди.
Манбага кўра, сиёсатчилар террорчи ташкилот тарғиботи ва ҳукумат ҳаракатларидан норозиликни авж олдиришда айбланишмоқда.
2016 йилнинг 4 ноябрида турк прокуратураси сўровномасига кўра, мамлакатнинг ХДП партияси 15 депутати қўлга олинган, ҳукумат уларни Курдистон ишчилар партияси (КИП) билан алоқадорликда айблаган. Кейинчалик 11 депутат, шу жумладан Демиртош ва Юксакдоғ ҳибсга олинган.
Экспертларнинг фикрича, Эрдўғаннинг асосий мақсади - парламентдан икки мухолифат партия (ХДП ва Халқ-республика партияси) депутатларини йўқотиш.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026