Спорт | 14:51 / 17.01.2017
9647
1 дақиқада ўқилади

Видео: Чехияда флорбол ўйини вақтида спорт зали томи қулади

Чехиянинг Ческа-Тршебова шаҳридаги спорт залларидан бирининг томи ўйин вақтида қулаган.

Ҳодиса 14 январь куни ўйин бошланиши биланоқ рўй берган. Том биноси секин-асталик билан қулаган, шу туфайли залдагилар чиқиб кетишга улгурган. Бу вақтда залда 80 нафарга яқин киши бор эди. Видеода кўриш мумкинки, бинода 1 дақиқадан кейин электр токи ўчиб қолган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмади.

Мавзуга оид