09:05 / 19.05.2018
7956

Nissan ноёб томни тақдим этди

Nissan компанияси ўзининг Nissan Energy Solar қуёшли томи лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Engadget ёзмоқда.

Фото: Nissan

Nissan Energy Solar, Tesla компаниясининг шунга ўхшаш лойиҳасидан фарқли ўлароқ, фақат Буюк Британияда сотилмоқда – бу ерда анъанавий равишда ёмон об-ҳаво, туман ва ёмғир кузатилади. Гап шундаки, Nissan Energy Solar қуёш томлари ёмон об-ҳаво шароитида ҳам ишлайди, яхши об-ҳаво пайтида йиғилган энергияни эса ўзининг Leaf аккумуляторида сақлайди. Батареяда сақланадиган энергия нафақат уйни қувватлантириш, балки NV200 ва Nissan Leaf электрокарларини зарядлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Nissan компаниясининг қуёш батареяси тахминан 5,2 минг доллар туради, шу билан бирга, харидор ҳар йили электр энергияси учун харажатларнинг 70 фоизини тежайди. Бундан ташқари, компания ҳар бир уй учун буюртмачига алоҳида танлов тақдим этади - бу ҳолда батареянинг қиймати жиддий равишда қисқартирилиши мумкин.

Фото: Nissan
Top