Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toshiba акцияларининг қадрсизланишига инсайдерлик маълумоти сабаб бўлди
Япониянинг Toshiba (YO:6502) компанияси акциялари қиймати 18,13 фоизга қадрсизланиб, 236,1 иенагача тушган. Бунга Nikkei нашрининг ўз манбаларига асосланган ҳолда ушбу компания зарарига доир янги маълумотларни тақдим этгани сабаб бўлган.
Унга кўра, Япония компаниясининг АҚШдаги амалиётларидан кўрган зарари, аввалроқ эълон қилинган 500 млрд иен (4,4 млрд доллар)дан сезиларли ортиқдир. Nikkei газетасининг ёзишича, Toshiba молиявий ёрдам сўраб Development Bank of Japan банкига мурожаат қилган ва бошқа молия институтларидан ёрдам сўрамоқда.
Манбаларнинг хабар қилишича, эндиликда, Toshiba 300 млрд иен сармоя жалб қилиш мақсадида фақатгина чиплар ишлаб чиқариш бўлимини сотмоқчи эмас. Компаниянинг ўзи зарарларни ҳисоблаб чиқишни якунламагани, шу билан бирга, муқобил йўлларни ўрганаётгани ҳақида сўз юритган.
Таъкидланишича, саноат корпорацияси, шўъба корхонаси Американинг Westinghouse компанияси активларини харид қилганидан буён молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Умуман, декабрь ойи ўрталаридан буён компаниянинг ўртача капиталлашуви 30 фоиздан пастга тушиб кетди.
Мавзуга оид
18:50 / 05.08.2024
Осиёдаги фонд индекслари қуламоқда — Япониянинг Nikkei индекси 13 фоизга тушиб кетди
17:00 / 17.05.2022
Toshiba’дан совғалар баҳори
08:38 / 25.11.2019
Японияда бир томчи қондан 10 дан кўпроқ турдаги саратонни аниқлаш усули ишлаб чиқилди
16:57 / 01.06.2018