Жаҳон бозорида 145 йилдан бери ўз ўрнини йўқотмасдан келаётган Япониянинг Toshiba маҳсулотлари энди Ўзбекистон бозорида. Кўпинча харидорлар Toshiba деганда телевизор ёки ноутбукни кўз олдиларига келтиришади. Аслида эса Toshiba Япониянинг кўп тармоқли корпорацияси бўлиб телевизор ва ноутбуклардан ташқари, маиший техника, яъни: совиткич, музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционерлар, микротўлқинли печ, чангюткич, идиш ювиш машинаси, газ плиталари, сув диспансерлари ва бошқа турдаги кундалик ҳаёт учун зарур бўлган маиший техникаларни ишлаб чиқаради.

Toshiba компаниясининг яралиши 1875 йилда телеграф ускуналарини ишлаб чиқариш билан бошланган, 1961 йилга келиб, Осака шаҳрида биринчи маиший техника туркумидан бўлган — совиткич ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва кейинчалик маиший техника, компьютерлар ва кўпгина бошқа электр техника маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлаган.

Toshiba’нинг дунёга машҳур ихтироларидан бири – Инвертор компрессори бўлиб, бу технологиядан кейинчалик дунёнинг барча маиший техника ишлаб чиқарувчилари фойдалана бошлаган ва ҳозирда Инвертор компрессорли совиткичлар ва кондиционерларга нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида талаб жуда катта.

Toshiba 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон бозорига расмий маҳсулотларини етказиб беришни бошлади.

Қайноқ ёз кунларида озиқ-овқатларни сифатли сақлаш асосий масалага айланади. Шунинг учун ишончли ва кафолатли совиткичларга бўлган талаб янада ошиши табиий. Бундай пайтда қайси совиткични танлаш кераклиги кўп харидорларни ўйлантиради.

Нега айнан Toshiba’ни танлаш фойдали?

Ҳозирги кунда харидорларимиз маъқул нарх, замонавий дизайн, кафолатли сифатдан ташқари, совиткични электр тежамкорлиги, умумий сиғими ва шовқинсиз ишлаши каби сифатларига хам алоҳида аҳамият беришмоқда.

Toshiba’нинг совиткичлари эса бу сифатларнинг барчасига эга бўлибгина қолмай, унда No Frost технологияси ишлатилгани, 3 йил умумий кафолати ва инвертор моторига – алоҳида 10 йиллик кафолат мавжудлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Toshiba’нинг шиори — #DetailsMetter – яъни ҳар бир детал аҳамиятга эга.

Toshiba’да барча маҳсулотлар истеъмолчилар учун муҳим саналган ҳар бир жиҳатларга катта эътибор қаратган ҳолда лойиҳаланади ва ишлаб чиқарилади. Истеъмолчилар учун муҳим аҳамият касб этадиган нозик жиҳатларни назардан қочирмаган ҳолда ҳар бир хонадон учун буткул янги ечимлар яратишга интилади.

Toshiba’да совиткичларнинг исталган дизайн ва қувватдаги кўринишларини топиш мумкин.