Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 338 млн долларга яқин маблағ сарфланади
2017 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 337,8 млн доллар сармоя киритилади. Бу маблағларни ажратиш «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси Давлат хизматлари ягона интерактив порталида эълон қилинган эди.
Жумладан,
Осиё тарраққиёт банки (ОТБ)нинг 150,0 млн доллар маблағини “Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш” лойиҳасига;
Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг 150,0 млн доллар маблағини “Чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасига;
Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг 23,8 млн доллар маблағини “Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш” лойиҳасига;
Халқаро тараққиёт уюшмасининг 14,0 млн доллар маблағини “Орол денгизи минтақасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш” лойиҳасига жалб этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026